Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар биргаликда Худонинг Аҳд сандиғини олиб келиш учун Яҳудодаги Баалах, яъни Хират–Йўрим шаҳрига йўл олишди. Аҳд сандиғи икки каруб орасида тахт қурган Эгамизнинг номи билан аталган эди. Худонинг Сандиғи Абунадавнинг уйида эди. Сандиқ янги арава устига ортилгач, Уззох билан Охё аравани ҳайдаб кетишди. Довуд ва жамики Исроил халқи Худонинг ҳузурида берилиб, ўйин–кулги қилаётган эдилар. Улар лира, арфа, чилдирма, зил ва карнайлар чалиб, қўшиқлар билан бу воқеани байрам қилаётган эдилар. Улар Нохун деган одамнинг хирмонига етганларида, ҳўкизлар қоқилиб кетди. Уззох Сандиқни ушлаб қолмоқчи бўлиб қўлини узатди. Лекин Уззох Аҳд сандиғига қўл узатгани учун, Эгамиз ундан ғазабланди. Уззохни уриб, жонини олди. Уззох ўша ерда — Худонинг олдида жон берди. Эгамиз Уззохни нобуд қилгани учун Довуд қаттиқ ғазабланди. Ўша кундан буён шу жой “Параз–Уззох” деб айтилади. Довуд ўша куни Худодан қўрқиб: “Қандай қилиб Худонинг Сандиғини ўзим билан олиб кела олар эканман?” деб ўйлади. У Сандиқни ўзи билан Довуд қалъасига олиб бормай, уни Гатлик Обидадомнинг уйига ташлаб кетди. Худонинг Сандиғи у ерда уч ой турди. Обидадомнинг хонадонига ва жамики мол–мулкига Эгамиз барака берди.
Выбор основного перевода