Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен, Эгангизга шак келтирган одамнинг жазоси ўлимдир. Бутун жамоа уни тошбўрон қилсин. Ўша шаккок ким бўлишидан қатъий назар, мусофир бўладими ёки Исроил халқиданми, ўлдирилсин. Улар Эгамизнинг муқаддас тоғини тарк этганларидан сўнг, уч кун йўл юришди. Левилар чодир тикадиган жойини топиш учун Эгамизнинг Аҳд сандиғини доимо олдинда кўтариб боришарди. Сандиқ йўлга чиққанда, Мусо шундай дерди: “Қўзғал, эй Эгам, Сенинг ғанимларинг тумтарақай бўлсин. Сени кўролмаганлар олдингдан қочиб кетсин.” Чегара тоғнинг тепасидан Нафтува булоқлари томон чўзилиб, Эфрўн тоғининг шаҳарларигача боради, кейин эса Баалах томонга бурилади. Бу шаҳар ҳозирги пайтда Хират–Йўрим деб аталади. Оқсоқоллар икки каруб орасида тахт қурган Сарвари Оламнинг Аҳд сандиғини Шилўдан олиб келиш учун одамларни юбордилар. Элахнинг иккала ўғли — Хўфнах билан Финхаз ҳам Худонинг Аҳд сандиғини жанг бўлаётган жойга олиб келиш учун ёрдамлашдилар. Шундай қилиб, Довуд Худонинг Сандиғини Хират–Йўримдан Қуддусга олиб келиш учун бутун юртдаги — Мисрдаги Шихор дарёсидан тортиб, то шимолдаги Лево–Хомат шаҳрига қадар бўлган жойлардаги жамики Исроил халқини тўплади. Улар биргаликда Худонинг Аҳд сандиғини олиб келиш учун Яҳудодаги Баалах, яъни Хират–Йўрим шаҳрига йўл олишди. Аҳд сандиғи икки каруб орасида тахт қурган Эгамизнинг номи билан аталган эди. Худонинг Аҳд сандиғи эса Довуднинг ташаббуси билан Хират–Йўримдан Қуддусга олиб келинган эди, чунки Довуд Сандиқ учун Қуддусда бир жой тайёрлаб, чодир ўрнатиб қўйган эди.
Выбор основного перевода