Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Обигайл тезда ўрнидан туриб, эшакка минди. Ёнига бешта чўрисини олиб, Довуднинг хабарчилари орқасидан йўлга тушди. Шундай қилиб, Обигайл Довудга турмушга чиқди. Довуд одамлари билан Гешир, Гезер ва Омолек халқларининг ерига бостириб борарди. Бу элатлар узоқ замонлардан бери Шурга ва Миср чегарасигача чўзилган ерларда яшаб келишарди. Сўнгра шундай ҳодиса содир бўлди: Довуднинг Омнўн ва Абсалом деган ўғиллари бор эди. Унинг Тамара деган гўзал бир қизи ҳам бор эди. Тамара Абсаломнинг туғишган синглиси бўлиб, Омнўнга ўгай эди. Абсалом қочиб кетиб, Гашур шоҳи Талмайнинг ёнига борди ва у ерда уч йил қолиб кетди. Талмай Омиҳуд деганнинг ўғли эди. Шоҳ Довуд эса ўғли Омнўн учун узоқ вақт мотам тутди. Абсалом қочиб кетиб, Гашур шоҳи Талмайнинг ёнига борди ва у ерда уч йил қолиб кетди. Талмай Омиҳуд деганнинг ўғли эди. Шоҳ Довуд эса ўғли Омнўн учун узоқ вақт мотам тутди.
Выбор основного перевода