Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд Хевронда турган пайтда туғилган ўғиллари мана шулар эди: тўнғичи — Омнўн. Омнўннинг онаси Йизриллик Охинавам эди. Иккинчиси — Дониёр. Дониёрнинг онаси Кармиллик Обигайл эди. Учинчиси — Абсалом. Абсаломнинг онаси Гашур шоҳи Талмайнинг қизи Махо эди. Тўртинчиси — Одониё. Одониёнинг онаси Хаггит эди. Бешинчиси — Шафатиё. Шафатиёнинг онаси Обида эди. Олтинчиси — Йитром. Йитромнинг онаси Эглах эди. Довуднинг бу олти ўғли Хевронда туғилган эди. Довуд бу ерда етти йилу олти ой, Қуддусда эса ўттиз уч йил ҳукмронлик қилди. Обигайл тезда ўрнидан туриб, эшакка минди. Ёнига бешта чўрисини олиб, Довуднинг хабарчилари орқасидан йўлга тушди. Шундай қилиб, Обигайл Довудга турмушга чиқди. Довуд Йизриллик Охинавамга ҳам уйланган эди. Шу тариқа Довуд икки хотинлик бўлди. Сўнгра шундай ҳодиса содир бўлди: Довуднинг Омнўн ва Абсалом деган ўғиллари бор эди. Унинг Тамара деган гўзал бир қизи ҳам бор эди. Тамара Абсаломнинг туғишган синглиси бўлиб, Омнўнга ўгай эди.
Выбор основного перевода