Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бундай ёмон тери касалликларидан бирига чалинган одам кийимларини йиртсин, сочини тўзитсин, юзининг қуйи қисмини беркитсин. Сўнг: “Ҳаром! Ҳаром!” деб бақирсин. У одам касаллиги давомида ҳаром ҳисобланади. У алоҳида, қароргоҳдан ташқарида яшасин. — Тилинг ўзингнинг бошингга етди. Эгам мой суртиб танлаган шоҳни мен ўлдирдим, деб ўз оғзинг билан гувоҳлик бердинг, — деди. Яна Зеруя ўғли Йўаб менга нима қилганини сен биласан. У Исроилнинг иккита лашкарбошисини — Нар ўғли Абнур билан Этер ўғли Эмосани ўлдириб, тинчлик пайтида уруш давридагидай қон тўкди. Чориғидан тортиб, белигача урушдагидай қонга булғанди. Йўаб ажалидан беш кун бурун ўлсин, ўликлар диёрига тинчгина кирмасин. Шунга ақлингни ишлат.
Выбор основного перевода