Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Йўнатан Довудни ўз жонидай азиз кўргани учун у билан аҳд қилди. Эгамиз олдида аҳд қилгансан–ку! Энди менга содиқ қол. Агар айбдор бўлсам, мени ўзинг ўлдир! Мени отангнинг ҳузурига олиб боришингга на ҳожат?! Эгамиз душманларингни йўқ қилганда, менинг хонадонимдан садоқатингни дариғ тутмагин. Йўнатан Довуд хонадони билан аҳд тузди ва: — Эгамиз ҳамма душманларингни қириб ташласин, — деди. Иккови Эгамиз олдида аҳд қилишди. Довуд Хорешда қолди, Йўнатан эса уйига кетди. Шоулнинг наслидан Мефибосит деган иккала оёғи ҳам ногирон бола бор эди. У Йўнатаннинг ўғли эди. “Шоул билан Йўнатан ҳалок бўлди”, деб Йизрил шаҳридан хабар келганда, Мефибосит беш ёшда эди. Энагаси, болани олиб қочаман деб, шоша–пиша кетаётганда, болани қўлидан тушириб юборган, бола эса ногирон бўлиб қолган эди. Довуд унга деди: — Қўрқма, отанг Йўнатаннинг ҳақи–ҳурмати учун сенга яхшилик қилай. Бобонг Шоулнинг ҳамма ерларини сенга қайтариб бераман. Ўзинг эса ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейсан. — Мефибосит учун сен ўғилларинг ва қулларинг билан бирга ерга ишлов бериб, ҳосил олинглар, токи хўжайинингнинг набираси эҳтиёжига яраша озиқ–овқат билан таъминлансин. Хўжайинингнинг набираси Мефибосит ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейди. Зибахнинг ўн беш ўғли ва йигирмата қули бор эди. Шунда Зибах шоҳга:
Выбор основного перевода