Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоулнинг қурол–аслаҳасини Аштарет уйига қўйишди, жасадини эса Байт–Шан шаҳрининг деворига қоқиб қўйишди. Филистлар Шоулни қандай аҳволга солганини Гиладдаги Ёбош аҳолиси эшитиб қолди. Шунда ҳамма жасур йигитлар тун бўйи юриб, Байт–Шанга боришди. Шоул билан ўғилларининг жасадларини Байт–Шан деворидан олиб, Ёбош шаҳрига келтиришди ва у ерда куйдиришди. Суякларини йиғиштириб, Ёбошдаги юлғун дарахти тагига дафн қилгач, етти кун рўза тутишди. Яҳудо халқи Хевронга бориб, Довуднинг бошига мой суртиб, уни Яҳудо устидан шоҳ қилиб тайинлашди. Шунда улар Довудга: “Гиладдаги Ёбош шаҳри аҳолиси Шоулни дафн қилибди”, деб хабар етказишди.
Выбор основного перевода