Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан сўнг Гезер шаҳрида Филистлар билан яна уруш чиқди. Хушалик Сибахай бу урушда Соф деган одамни ўлдирди. Соф Рафа халқидан эди. Филистлар Исроил халқига бўйин эгдилар. Кўп ўтмай Исроил лашкари билан Филистлар ўртасида яна уруш бўлди. Ёвир ўғли Элханон Гатлик Гўлиётнинг укаси Лахмини ўлдирди. Гўлиёт найзасининг сопи тўқувчининг дастгоҳи ходасидай келарди. Сўнгра яна Гат шаҳрида уруш бўлди. У ерда ҳам Рафа халқидан девдай бир одам бор эди. Унинг қўл–оёқлари олти бармоқли эди, ҳаммаси бўлиб йигирма тўртта бармоғи бор эди. Ўша одам Исроил лашкарини ҳақорат қилган эди, Йўнатан уни ўлдирди. Йўнатан Довуднинг акаси Шимонинг ўғли эди. Довуд ва унинг одамлари томонидан ўлдирилган ўша Филистлар Гатлик бўлиб, Рафа халқидан эдилар. Хуша шаҳридан Сибахай, Охўва уруғидан Залмон, Саккизинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Хушалик Сибахай эди. Сибахай Зерах уруғидан эди.
Выбор основного перевода