Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша шоҳлар ўз қўшинларини бирлаштириб, Ёшуа ва бутун Исроил халқига қарши жанг қилишга тўпладилар. Аммо Гивон аҳолиси Ёшуанинг Ерихо ва Ай шаҳарларини нималар қилгани ҳақида эшитиб, айёрлик билан иш тутди. Улардан бир нечтаси йўлга тайёргарлик кўриб, ўз эшакларига эски хуржунларни ва йиртилиб ямалган эски мешларни юкладилар. Оёқларига эски, ямалган оёқ кийимлар, устиларига эса жулдур кийимлар кийишди. Улар олган нонларнинг суви қочиб, моғор босган эди. Улар Гилгалдаги қароргоҳга бориб, Ёшуа ва бутун Исроил халқига: — Биз жуда ҳам олис бир юртдан келдик, биз билан сулҳ тузинглар, — дейишди. Аммо Исроил халқи Хив халқидан бўлган бу одамларга шундай деди: — Балки сизлар бизга яқин жойда яшарсизлар, биз қандай қилиб сизлар билан сулҳ тузамиз? Шунда улар Ёшуага: — Биз сизларнинг қулларингизмиз, — дейишди. Ёшуа эса улардан: — Сизлар кимсизлар? Қаердан келдингизлар? — деб сўради. Улар Ёшуага шундай деб жавоб беришди: — Биз сизнинг қулларингизмиз, Эгангиз Худони деб жуда ҳам узоқ бир юртдан келдик. Биз сизнинг Худойингиз ҳақида эшитдик. У Мисрда нима қилганини, Иорданнинг шарқидаги Амор халқларининг икки шоҳини — Хашбон шоҳи Сихўнни ва Аштарўтда яшаган Башан шоҳи Ўгни нималар қилганини эшитдик. Шунинг учун оқсоқолларимиз ва юртимиз аҳолиси бизни сизларнинг олдингизга юбориб: “Узоқ сафарга тайёрланинглар. Исроил халқи олдига етиб боргач, бизнинг халқимиз уларга қул эканлигини айтиб, улар билан сулҳ тузиб келинглар”, деб тайинлашди. Мана, нонимизга қаранг, йўлга чиққанимизда иссиққина эди, энди эса суви қочиб, моғор босиб қолган. Мана бу мешлар шаробга тўлдирганимизда янги эди, энди эса қаранг, ёрилиб кетган, уст–бошимиз ва оёқ кийимларимиз ҳам йўл узоқлигидан эскириб кетди. Исроил оқсоқоллари уларнинг озиқ–овқатларини текшириб кўрдилар, Эгамиздан эса йўл–йўриқ сўрамадилар. Ёшуа улар билан тинчлик сулҳини тузди. Жамоа оқсоқоллари уларни ўлдирмасликка қасам ичиб, сулҳни маъқулладилар. Сулҳ тузилгандан кейин уч кун ўтгач, Исроил халқи Гивонликлар ўзларига яқин жойда яшашларини эшитиб қолди. Исроил халқи йўлга чиқиб уларнинг шаҳарларига уч кунда етиб боришди. Гивон, Хафира, Барўт ва Хират–Йўрим уларга қарашли шаҳарлар эди.
Выбор основного перевода