33
Шоҳ эсанкираб қолди. Дарвоза тепасидаги болохонага чиқиб, фарёд қила бошлади. У болохонага чиқар экан: — Оҳ, ўғлим Абсалом! Оҳ, ўғилгинам, болам Абсалом! Сенинг ўрнингга мен ўлсам бўлмасмиди, ўғлим?! Вой, болам Абсалом! — деб фарёд қиларди.
Аммо энди, уларнинг гуноҳини кечиргин, деб Сенга илтижо қиламан. Агар кечирмасанг, Ўзинг ёзган китобдан менинг номимни ўчириб ташлагин.
Шоҳ эса юзини беркитиб, бор овози билан: “Оҳ, ўғлим Абсалом! Абсалом, болагинам, жигарим!” деб фарёд қиларди.
Ўз қондошларим ҳақи, Худонинг лаънати остида қолиб, Масиҳдан ажралишга ҳам рози бўлардим.