Зодўхнинг ўғли Охимас билан Абуатарнинг ўғли Йўнатан ҳам ўша ерда. Нимаики эшитсангизлар, руҳонийларнинг ўғиллари орқали мени хабардор қилиб турасизлар.
Шу орада Ҳабашистонлик етиб келди. — Шоҳ ҳазратларига хушхабар! — деди у. — Эгам адолат қилиб, сизга қарши исён кўтарганлар устидан ғалаба ато қилди.