Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Абсалом ўша заҳоти қочиб кетди. Қуддус девори устидаги соқчи ғарб томондан шаҳарга қараб келаётган бир тўп оломонни кўрди. Шу гапдан кейин шоҳ шаҳар дарвозаси олдига бориб ўтирди. Жамики лашкарга: “Шоҳ шаҳар дарвозасида ўтирибди” деган хабар етиб борди. Шундан кейин улар шоҳнинг ёнига ташриф буюришди. Бу пайтда Исроил халқидан Абсалом томонда бўлганлари уй–уйларига қочиб кетган эди. Йизрил минораси устида қоровул турарди. Ёҳунинг одамлари яқинлашиб келарди. Қоровул уларни кўриб қолиб: “Бир талай одамни кўряпман”, деди. Ёрам қоровулга айтди: — Бирорта отлиқни юбор, одамларни кутиб олиб: “Тинчлик билан келяпсизларми?” деб сўрасин.
Выбор основного перевода