Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин уларнинг устига катта бир тош уюмини тўплади, тошлар бугунгача ўша ердадир. Шунинг учун ушбу ер ўша пайтдан бери Охор сойлиги деб аталади. Шундан кейин Эгамиз ғазабидан тушди. Ай шоҳини эса қатл эттириб, жасадини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқтирди. Унинг жасади кечгача ўша ерда осилиб турди. Қуёш ботгандан кейин, Исроил жангчилари Ёшуанинг буйруғига кўра, жасадни ходадан тушириб, шаҳар дарвозасининг остонасига ташладилар. Унинг устига катта тош уюми тўпладилар. Шу тош уюми бугунгача ўша ердадир. Шу гапдан кейин шоҳ шаҳар дарвозаси олдига бориб ўтирди. Жамики лашкарга: “Шоҳ шаҳар дарвозасида ўтирибди” деган хабар етиб борди. Шундан кейин улар шоҳнинг ёнига ташриф буюришди. Бу пайтда Исроил халқидан Абсалом томонда бўлганлари уй–уйларига қочиб кетган эди.
Выбор основного перевода