Хушай руҳонийлар Зодўх билан Абуатарга шундай деди: — Охитофел Абсаломга ва Исроил оқсоқолларига ундай маслаҳат берди, мен эса бундай маслаҳат бердим.
Сизлар ҳозироқ шу хабарни Довудга етказинглар: бу кеча қирда — дарёнинг кечувида тунамасин, ҳозироқ нариги қирғоққа ўтаверсин. Бўлмаса, шоҳнинг ўзи ҳам, ёнидаги одамлари ҳам қирилиб кетади.