Эгам шундай айтмоқда: “Ўзингнинг хонадонингдан ўзингга ёмонлик келтираман. Кўз ўнгингда хотинларингни яқинларингдан бирига бераман. Ўша яқининг куппа–кундузи хотинларингнинг қўйнига киради.
Исроилнинг турли қабилаларидан бўлган одамлар бир–бирлари билан баҳс қилишарди: — Бизни ғанимларимиз қўлидан Довуд халос қилган, Филистлар қўлидан қутқарган эди. У Абсаломдан қочиб, юртдан кетиб қолган.