Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Охитофел шундай маслаҳат берди: — Отанг, саройга қараб турасизлар, деб канизакларини қолдириб кетган эди. Ўша канизакларнинг олдига кир. Шунда сен отангни очиқчасига шарманда қилганингни Исроил халқи эшитади. Сени қўллаб–қувватлаган одамларнинг қарори янада қатъий бўлади. Сарой томида Абсалом учун бир чодир қуришди. Абсалом эса жамики Исроил халқининг кўзи олдида отасининг канизаклари олдига кирди. Шоҳ Довуд Қуддусдаги саройига етиб боргач, саройга қараб туринглар деб, қолдириб кетган ўнта канизагини алоҳида уйда сақлашни буюрди. Довуд уларни боқди, лекин бирортаси билан бирга бўлмади. Канизаклар эса умрларининг охиригача назорат остида, бева хотинлар каби яшадилар.
Выбор основного перевода