Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Натан пайғамбарни Довуднинг ҳузурига жўнатди. Натан Довуднинг ҳузурига келиб, гап очди: — Бир шаҳарда икки одам яшар экан. Ўша одамлардан бири бой, бошқаси камбағал экан. Бойнинг жуда кўп мол–қўйлари бор экан. Камбағалнинг эса биттагина сотиб олиб боқаётган совлиқ қўзичоқдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ экан. Қўзичоқ камбағал одамнинг уйида болалар билан бирга катта бўлаётган экан. Қўзичоқ унинг таомидан еб, идишидан сув ичар, қўйнида ухларкан. Қисқаси, қўзичоқ ўша одамнинг қизидай экан. Бир куни бой одамнинг уйига бир йўловчи ташриф буюрибди. Бой меҳмонга таом ҳозирлаш учун ўзининг мол–қўйларидан биттасини ҳам сўйишга кўзи қиймабди–да, камбағалнинг қўзисини сўйиб, меҳмонга таом ҳозирлабди. Довуд бой одамнинг ишидан қаттиқ ғазабланди: — Худо шоҳид! Шундай иш қилган одам ўлимга лойиқдир! — деди Натанга. — Бағритошлик қилиб, шундай иш қилгани учун у қўзичоқ эвазига тўртта қўй тўлаши лозим. Шу гапдан кейин Натан Довудга: — Ўша одам сенсан! — деди. — Исроил халқининг Худоси — Эгам шундай айтмоқда: “Мен сенга мой суртиб Исроилга шоҳ қилдим, Шоулнинг қўлидан халос этдим.
Выбор основного перевода