Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Довуд ердан турди. Ювиниб, хушбўй мой суртди ва кийимларини алмаштирди. Эгамизнинг уйига бориб, сажда қилди. Сўнг уйига қайтиб келиб: — Менга таом келтиринглар, — деб буюрди. Довуд олдига қўйилган таомни еди. Шу пайт бир доно аёл шаҳар ичкарисидан овоз берди: — Эшитинглар! Қулоқ солинглар! Йўабни айтиб юборинглар, бу ёққа келсин, у билан гаплашмоқчиман. Пайғамбарлар гуруҳидан биттаси бошқасига: — Мени ур! — деди. Пайғамбар Эгамизнинг амри бўйича иш тутаётган эди. Лекин шериги пайғамбарни уришни истамади. Пайғамбар шеригига шундай деди: — Модомики, сен Эгамизнинг амрига қулоқ солмадингми, энди кўрасан, ёнимдан кетишинг биланоқ, сени шер ғажиб ташлайди. У одам пайғамбарнинг ёнидан кетиб, шерга дуч келиб қолди. Шер уни тилка–пора қилиб ташлади. Пайғамбар бошқа бир одамни учратиб қолиб, унга ҳам: — Мени ур! — деди. У одам пайғамбарни уриб, жароҳат етказди. Пайғамбар нарироқ бориб кўзларини ёпинчиқ билан тўсиб, қиёфасини ўзгартирди ва йўл бўйида шоҳни кута бошлади. Шоҳ ўтиб кетаётган эди, пайғамбар унга қараб бақирди: — Эй шоҳим, мен, қулингиз, жангга борган эдим. Қарангки, орқадан бир одам менинг ёнимга бошқа одамни бошлаб келиб: “Бу асирни маҳкам ушла, қочиб кетмасин, бошинг билан жавоб берасан ёки эвазига икки пуд кумуш берасан”, деди. Мен, қулингиз, у–бу ишлар билан машғул бўлиб турганимда, асир ғойиб бўлди. — Сен ўзингга ўзинг ҳукм чиқариб қўйибсан–ку, — деди Исроил шоҳи пайғамбарга. Пайғамбар шу заҳоти кўзидан ёпинчиқни олди. Шоҳ билдики, у пайғамбарлардан бири экан. Пайғамбар шоҳга деди: — Эгамиз шундай айтмоқда: “Модомики, Мен ўлимга маҳкум этган одамни сен қўлингдан чиқариб юборган экансан, унинг жони эвазига сенинг жонингни оламан, унинг халқи ўрнига сенинг халқингни жазолайман.” Ғазабланган Исроил шоҳи хафаҳол уйига жўнаб, Самарияга етиб келди. Байтлаҳм, Этом, Тахува,
Выбор основного перевода