Эгамиз олдида аҳд қилгансан–ку! Энди менга содиқ қол. Агар айбдор бўлсам, мени ўзинг ўлдир! Мени отангнинг ҳузурига олиб боришингга на ҳожат?!
Абсалом қочиб кетиб, Гашур шоҳи Талмайнинг ёнига борди ва у ерда уч йил қолиб кетди. Талмай Омиҳуд деганнинг ўғли эди. Шоҳ Довуд эса ўғли Омнўн учун узоқ вақт мотам тутди.