Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ана шу олтита шаҳар сизлар учун ҳам, орангизда вақтинча ёки доимий равишда истиқомат қилаётган мусофирлар учун ҳам паноҳ бўлади. Бирортасини бехосдан ўлдириб қўйган одам ўша ёққа қочиб борсин. Жамоа қотилни қасоскорнинг қўлидан халос қилиб, уни қайтариб паноҳ шаҳарга жўнатсин. Мой суртиб танланган олий руҳоний вафот этгунча, қотил ўша ерда қолсин. Мана шулар сизлар учун авлодларингиз оша, қаерда яшасангиз ҳам, қонун бўлиб қолсин. Шоҳ ҳазратлари! Марҳамат қилиб мен, қулингизнинг сўзларига қулоқ солинг. Агар сизни менга қарши қўзғатган Эгамиз бўлса, назр атанг, У тинчлансин. Агар бу ишни инсонлар қилган бўлса, Эгамиз олдида лаънати бўлсинлар. Чунки улар Эгамизнинг еридан мени ҳайдаб: “Бор, бегона худоларга хизмат қил”, деяётгандай бўляпти. Булут тарқалиб, йўқ бўлиб кетади. Худди шунга ўхшаб, ўликлар диёрига кетганлар қайтиб келмайди. Лекин инсон ўлганда бор кучидан айрилади, Охирги нафасини чиқаради–ю, йўқ бўлиб кетади! Бутун инсоният бирданига ҳалок бўлган бўларди, Одамзод яна тупроққа қайтган бўларди. Мени қабрга тушганлар орасида ҳисоблайдилар, Бемажолларга ўхшаб қолганман. Ахир, одамлар билан ҳайвонларнинг тақдири бир хил, униси ҳам буниси ҳам ўлади. Инсонларга ҳам, ҳайвонларга ҳам Худо жон берган, одамлар ҳайвонлардан устун эмас. Ҳаммаси беҳуда экан. Ҳамма битта жойга боради, тупроқдан яралганлар тупроққа қайтади. Инсоннинг руҳи тепага чиқадими, ҳайвонларнинг руҳи пастга — ернинг остига тушадими, ким билади?! Ҳеч кимнинг шамолни ушлашга кучи етмаганидай, ўлим кунини орқага суришга ҳам ҳеч кимнинг кучи етмайди. Жангчи ўрнига бировни қўйиб, урушдан қоча олмагандай, фосиқлар ҳам фосиқликдан қочиб қутулолмайди. Эртага нима бўлишини сизлар қаердан биласизлар?! Умрингиз бир лаҳза кўзга кўриниб, кейин ғойиб бўладиган тутунга ўхшайди–ку!
Выбор основного перевода