Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Исҳоқ Ривқони онаси Сора яшаган чодирга олиб келди. У Ривқога уйланди. Исҳоқ уни жуда севарди. Шу тариқа Исҳоқ онасининг ўлимидан сўнг тасалли топди. Ўғиллари, қизлари унга тасалли беришга ҳаракат қилишарди. Лекин у тасалли топишни истамасди. “Ўликлар диёрига, ўғлимнинг олдига боргунимча аза тутаман”, деб айтарди. Шундай қилиб, Ёқуб ўғлига аза тутаверди. Довуд аъёнларининг ўзаро шивир–шивир қилаётганларини эшитиб, боласининг нобуд бўлганини билди. — Болам нобуд бўлдими? — деб сўради улардан. — Ҳа, нобуд бўлди, — дейишди аъёнлар. Шундан кейин Довуд ердан турди. Ювиниб, хушбўй мой суртди ва кийимларини алмаштирди. Эгамизнинг уйига бориб, сажда қилди. Сўнг уйига қайтиб келиб: — Менга таом келтиринглар, — деб буюрди. Довуд олдига қўйилган таомни еди. Шунда аъёнлари сўрашди: — Нимага бундай қиляпсиз? Бола тириклигида рўза тутдингиз, йиғладингиз, у нобуд бўлгандан сўнг эса, ўрнингиздан турдингиз, таом едингиз. Довуд шундай жавоб берди: — Ҳа, болам тириклигида рўза тутдим, йиғладим. Ким билади, Эгам менга шафқат қилар, болам тирик қолар, деб ўйлаган эдим, лекин энди болам нобуд бўлди. Шундай бўлгач, нега рўза тутайин?! Болани қайтариб олиб кела олармидим?! Мен унинг ёнига бораман, лекин у менинг олдимга қайтиб келмайди.
Выбор основного перевода