Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда улар ўтириб, бирга еб–ичишди. Кейин қизнинг отаси: “Бугун ҳам қолиб дам олсангизлар бўларди”, — деди. Леви хотини ва хизматкори билан кетмоқчи бўлиб дастурхондан турганда, қайнатаси унга шундай деди: “Қаранг, ўғлим, кеч бўлиб қолди. Шу ерда тунаб қолақолинглар. Кун ҳам оғиб қопти. Бу ерда қолиб, дамингизни олинглар. Эртага эса саҳарда туриб уйларингга кетарсизлар.” Улар дам олиб ўтирганларида, бирданига шаҳарнинг ярамас одамлари уйни ўраб олишди–да, эшикни тарс–турс уриб: — Сенинг уйингга келган одамни бу ёққа чиқар, биз у билан бирга бўлишни истаймиз! — дея уй эгасига дўқ уришди. Обигайл Наволнинг ёнига қайтиб келди. Навол уйида шоҳона зиёфат уюштирган, маст, жуда вақти чоғ эди. Обигайл эса эрталабгача унга бир оғиз гап айтмади.
Выбор основного перевода