Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Жанг пайти Абсалом хачирини миниб ёлғиз ўзи қочиб кетаётган эди, тўсатдан Довуднинг одамларига дуч келиб қолди. Хачир катта эман дарахтининг қалин шохлари тагидан елиб кетаётганда, Абсаломнинг боши шохлар орасига кириб қолди. Хачир елиб кетаверди, Абсалом эса дарахтга осилиб қолди. Шундан сўнг шоҳ уларга: — Ёнингизга шоҳингизнинг қўриқчиларини олинглар, — деди. — Ўғлим Сулаймонни менинг хачиримга ўтқазиб, Гихўн булоғига олиб боринглар. Руҳоний Зодўх, Натан пайғамбар, Ёҳайидо ўғли Бинаё, шоҳнинг Харетлик ва Палатлик қўриқчилари Сулаймонни шоҳ Довуднинг хачирига ўтқазиб жўнадилар. Ниҳоят, уни Гихўн булоғига олиб келдилар.
Выбор основного перевода