Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Тимўтий
1 2 3 4
Параллельные места
Унинг чексиз инояти туфайли Биз ҳаммамиз барака устига барака олдик. Лекин гуноҳкорлар Исо Масиҳ орқали гуноҳларидан озод бўладилар. Улар оқланишга лойиқ бўлмасалар–да, Худонинг инояти билан оқланадилар. Бирор нарсани ейиш ҳақида иккиланиб туриб, барибир ейишга қарор қилган одам ҳукмга дучор бўлиши муқаррар, чунки у ўз ишончига кўра, иш тутмаган бўлади. Ишончга асосланмасдан қилинган ҳар бир иш эса гуноҳдир. Масиҳга тегишли бўлишимиз учун Худо бизни дунё яратилишидан олдин танлади. Энди биз Худонинг олдида муқаддас ва бенуқсон, бир–биримизга меҳр боғлаган инсонлар бўла оламиз. Ахир, сизлар Худодан иноят топиб, имон орқали нажот топгансиз. Бу Худонинг инъомидир, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: “Мен савоб ишларим туфайли қутулганман”, деб мақтанмасин. Зеро, Худо бутун инсониятга нажот йўлини очиб бериб, Ўз иноятини кўрсатди. Савоб ишларимиз туфайли эмас, балки Ўзининг раҳм–шафқати туфайли У бизни қутқарди. Муқаддас Руҳ орқали гуноҳларимизни ювди, бизни янгидан туғдириб, янги ҳаёт ато этди. Эй биродарларим, сизлар Худонинг азиз халқисизлар. Худо сизларни Ўз ҳузурига киришга даъват этган. Келинглар, Худонинг Элчиси ва биз эътироф этган эътиқодимизнинг Олий руҳонийси Исо ҳақида мулоҳаза қилайлик.
2 Тимўтий
1 2 3 4
Выбор основного перевода