Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Тимўтий
1 2 3 4
Параллельные места
Ҳаммалари йиғлаб, Павлусни бағирларига босдилар, у билан ўпишиб хайрлашдилар. Авваламбор, Исо Масиҳ шарофати ила барчангиз учун Худойимга шукур қиламан, чунки бутун дунё сизларнинг имонингиз ҳақида гапиряпти. Худонинг Ўғли ҳақидаги Хушхабарни ёяр эканман, чин қалбимдан Худога хизмат қиламан. Худо шоҳид, мен доим сизлар учун ибодат қиламан. Ахир, улар эмас, биз ҳақиқий суннат қилинганмиз, чунки биз Худонинг Руҳи ёрдамида сажда қиламиз. Биз Исо Масиҳ билан мақтанамиз, инсоний хусусиятларимизга ишонмаймиз. Мен саккиз кунлигимда суннат қилинганман, Исроил авлодидан, Бенямин қабиласиданман. Мен ҳақиқий ибронийман. Фарзий бўлиб, Худонинг қонунига сўзсиз риоя қилардим. Биз доим сизлар учун ибодат қилиб, ҳаммангиз учун Худога шукурлар айтамиз. Мен учун ибодат қилинглар. Виждоним тоза эканлигига аминман. Ҳурматга лойиқ ҳаёт кечиришга ҳаракат қиляпман.
2 Тимўтий
1 2 3 4
Выбор основного перевода