Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Тимўтий
1 2 3 4
Параллельные места
Худонинг қонунида барча илм–маърифат ва ҳақиқат мужассам. Сенда мана шу қонун борлиги учун сен кўрларга йўл кўрсатувчи, зулматда қолганларга нур, ғофилларга мураббий, ғўр болаларга эса муаллим эканлигингга ишончинг комил. Аммо Худога шукурки, сизлар олдин гуноҳга қул бўлсангиз ҳам, энди сизларга ўргатилган таълимотга сидқидилдан амал қиляпсизлар. Раббимиз Исо Масиҳ менга чексиз иноят кўрсатди. Унинг Ўзи менга имон ато қилиб, меҳру оқибатни ўргатди. Агар ким бегона таълимотни ёйса ва Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳақиқий каломига қарши чиқиб, художўйликка чорловчи таълимотимизни рад этса, Ҳақиқатга ўргатилган, Хушхабар ақидаларига қатъий риоя қиладиган инсон бўлсин. Шунда у бошқаларга ҳам соғлом таълимот билан насиҳат қила олади, қаршилик қилувчиларни эса фош эта олади. Титус, сен соғлом таълимот асосида насиҳат қил. Сизлар бошидан эшитган каломни қалбингизда сақланглар. Агар бошидан эшитган каломни қалбингизда сақласангиз, сизлар ҳам Ўғил, ҳам Ота билан бирга яшайсизлар.
2 Тимўтий
1 2 3 4
Выбор основного перевода