Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Тимўтий
1 2 3 4
Параллельные места
Мен Хушхабардан ор қилмайман, чунки Худонинг куч–қудрати бўлган бу Хушхабар орқали унга ишонганларнинг ҳаммаси қутқарилади. Ишонадиганлар яҳудийми, ғайрияҳудийми, фарқи йўқ! Худо сизлар учун жаннатда шодлик тайёрлаб қўйганига умид боғладингиз. Хушхабар, яъни ҳақиқат сўзи сизларга етиб келганда мана шу умид ҳақида эшитдингиз. Имонингиз ва севгингиз бу умидингизга асосланган. Хушхабар бутун дунё бўйлаб самара келтириб, ёйилмоқда. Хушхабарни эшитиб, Худо иноятининг ҳақиқий маъносини тушуниб етган кунингиздан бери сизларнинг орангизда ҳам Хушхабар самара бермоқда. Агар ким бегона таълимотни ёйса ва Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳақиқий каломига қарши чиқиб, художўйликка чорловчи таълимотимизни рад этса, Эй Тимўтий, сенга ишониб топширилган Хушхабарни асрагин. Худодан узоқлаштирадиган қуруқ гаплару ҳақиқатга зид бўлган таълимотлардан қочгин. Баъзи одамлар адашиб, буларни “билим” деб атайдилар. Шундай экан, Раббимиз Исо ҳақида шоҳидлик беришдан ор қилма, мен Раббимиз туфайли занжирбанд бўлганимдан ҳам уялма. Мендан ибрат олиб, Хушхабар туфайли азоб чекишга тайёр тургин, бунинг учун Худонинг берган кучига таянгин. Сенга ишониб топширилган бу эзгу таълимотни ичимизда яшаётган Муқаддас Руҳ ёрдамида авайлаб–асрагин. Титус, сен соғлом таълимот асосида насиҳат қил. Бу гапларнинг ҳаммаси тўғри ва асослидир. Ушбу таълимотнинг фойдаси катта. Жамоатдагиларга яхшилаб уқтир, улар ўргатганларимнинг ҳаммасига риоя қилсинлар. Худога ишонганлар хайрли ишларга астойдил бел боғласинлар. Ахир, фароғат диёри ҳақидаги Хушхабар Исроил халқига саҳрода эълон қилингандай, бизга ҳам эълон қилинди. Аммо улар бу хабарни эшитсалар ҳам, унинг қадрига етмадилар. Улар бизга ўхшаб, бу хабарни эшитдилар, аммо унга ишонмадилар. Биз ишонганимиз учун фароғат диёрига кирамиз. Ишонмаганлар ҳақида эса Худо шундай деганди: “Шунинг учун ғазабланиб, онт ичдим: «Улар фароғат диёримга кирмайди.»” Ҳолбуки, Худо фароғат диёрини дунёни яратгандаёқ тайёрлаб қўйган. Исо Масиҳнинг қули ва Ёқубнинг укаси мен — Яҳудодан, Худонинг халқи бўлишга даъват қилинган биродарларга салом! Отамиз Худо сизларни Исо Масиҳ келишига қадар Ўз меҳр–муҳаббати паноҳида омон сақлайди.
2 Тимўтий
1 2 3 4
Выбор основного перевода