Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Тимўтий
1 2 3 4
Параллельные места
Бирор нарсани ейиш ҳақида иккиланиб туриб, барибир ейишга қарор қилган одам ҳукмга дучор бўлиши муқаррар, чунки у ўз ишончига кўра, иш тутмаган бўлади. Ишончга асосланмасдан қилинган ҳар бир иш эса гуноҳдир. Ўладиган танамиз ўлмайдиган танага, бу фоний танамиз мангу танага айланганда, Муқаддас битикларда ёзилган қуйидаги сўзлар амалга ошади: “Ўлим енгилиб, йўқ бўлди. Эй ўлим, сенинг зафаринг қаерда?! Эй ўлим, сенинг нишинг қаерда?!” Ўз иродасининг сирини маълум қилди. Бу иродаси Исо Масиҳ орқали бажо бўлишини Худо олдиндан режалаштирган эди ва бундан У ҳузур–ҳаловат топди. Худонинг сирли режасини энди ҳаммага ошкор қилиш вазифаси менга юкланди. Бутун борлиқни яратган Худо бу сирни асрлар давомида пинҳон тутган эди. Бу Хушхабар асрлару насллар давомида сир тутилган эди, энди эса у Худонинг азизларига ошкор қилинди. Ҳаворий сифатида мен уларни абадий ҳаётдан умидвор бўлишга даъват этаман. Зеро, Худо абадий ҳаётни азалданоқ ваъда қилган. У ҳеч қачон ёлғон ваъдалар бермайди. Бу фарзандлар фоний бандалар бўлганлари учун, Исо ҳам, улар сингари, инсон бўлди. Зеро, У Ўз ўлими орқалигина ўлим келтирувчи иблиснинг қудратини йўқ қила олди ва Худо Масиҳни дунё яратилишидан олдин бу хизмат учун тайинлади. Энди шу охирги кунларда эса Уни сизлар учун зоҳир қилди. Кимда–ким бу китобдаги башорат сўзларидан бирортасини чиқариб ташласа, Худо ҳам ўша кишини бу китобда ёзилган ҳаёт дарахтидан ва муқаддас шаҳардан бенасиб қилади.
2 Тимўтий
1 2 3 4
Выбор основного перевода