Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Тимўтий
1 2 3 4
Параллельные места
Аммо ким инсонлар олдида Мени рад этса, Мен ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни рад этаман. Мен Хушхабардан ор қилмайман, чунки Худонинг куч–қудрати бўлган бу Хушхабар орқали унга ишонганларнинг ҳаммаси қутқарилади. Ишонадиганлар яҳудийми, ғайрияҳудийми, фарқи йўқ! Мана, Исо Масиҳ ҳақи сиз — ғайрияҳудийларга қилган хизматим сабабли маҳбус бўлганман. Шундай экан, сизлардан ўтинаман, менинг азоб–уқубатларимни деб, руҳингиз ҳеч тушмасин. Аксинча, сизлар учун чеккан азоб–уқубатларим билан фахрланинглар. Мен сизлар учун азоб чекаётганимдан хурсандман. Ахир, мен Масиҳ танаси, яъни жамоат учун азоб чекяпман. Шундай қилиб, менинг азобларим Масиҳ чеккан азобларга қўшилади. Исо Масиҳнинг яхши бир аскари каби, мен билан бирга азоб чекишга тайёр тургин. Ана шу Хушхабар учун мен азобларга дучор бўляпман, ҳатто жиноятчидай занжирбанд қилиндим. Аммо Худонинг каломини занжирлаб бўлмайди!
2 Тимўтий
1 2 3 4
Выбор основного перевода