Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Бутрус
1 2 3
Параллельные места
Шунинг учун Эгам кутмоқда, Сизларга шафқат кўрсатай деб. Мана У қўзғалмоқда, Ўз меҳрини кўрсатай деб. Ахир, Эгам адолатли Худодир. Унга умид боғлаганлар бахтиёрдир. Башорат белгиланган вақтда амалга ошади. Ўша вақт ҳадемай етиб келади, башорат рўёбга чиқади. Борди–ю, у кечикадиган бўлса, сабр қилгин. У албатта бажо бўлади, кеч қолмайди. У ҳамма инсонларнинг нажот топишларини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди. Қадим замонда бу руҳлар Худога итоатсизлик қилиб, инсониятни йўлдан оздирганди. Аммо Худо сабр қилди. Нуҳ ўз кемасини қуриб бўлгунча Худо инсониятни ҳукм қилмай, кутиб турди. Ўша кемага фақат саккизтагина одам кириб, тўфон сувларидан омон қолганди.
2 Бутрус
1 2 3
Выбор основного перевода