10
Аслида, Раббимиз Исо, ўғри келгандай, ногаҳон келиб қолади. Ўша куни осмон гувиллаб ёниб, ғойиб бўлади, самовий жисмлар олов тафтидан куйиб кетади, шунда ер ва унда қилинган ҳар бир иш очиқдан–очиқ ошкор бўлиб, ҳукм этилади.
Ўша кунлардаги азоб–уқубатлар ўтиши биланоқ, «Қуёш қораяди, ойнинг нури сўнади. Осмондан юлдузлар қулаб тушади, Самовий кучлар ларзага келади.»
Еру осмон йўқ бўлиб кетади, аммо Менинг сўзларим кучда қолади.
Аммо шуни билиб қўйингки, агар уй эгаси ўғрининг қачон келишини билганда эди, уйига бузиб киришга ўғрига йўл қўймаган бўларди.
Шунингдек, сизлар ҳам тайёр туринглар, чунки Инсон Ўғли сизлар кутмаган вақтда келади.”
Ахир, Раббимиз Исо, кечаси ўғри тушгандай, ногаҳон келишини ўзингиз биласиз–ку!
Ҳомиладор аёлнинг тўлғоқ оғриқлари кутилмаганда келгандай, одамлар: “Ҳамма ёқ тинч, осойишта”, деб юрганларида, бирданига бошларига ҳалокат тушади. Улар қочиб қутула олмайдилар.
Бироқ, биродарлар, сизлар зулматда юрмайсизларки, бу кун ўғрига ўхшаб, кутилмаганда келиб, сизларни ҳайратда қолдирса!
Нимани эшитиб ўрганган бўлсанг эслагин. Ўшаларга риоя қилгин. Гуноҳларингдан тавба этгин. Агар уйғонмасанг, Мен устингга ўғридай бостириб келаман. Сен эса қайси соатда келишимни билмайсан.