Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Бутрус
1 2 3
Параллельные места
Мана энди Раббимиз Исо Масиҳнинг келишини интизорлик билан кутар экансиз, Муқаддас Руҳ берадиган инъомлардан бенасиб эмассизлар. Раббимиз Исо Масиҳ келган кунда сизлар айбсиз бўлишингиз учун Худо сизларни охиригача қўллаб–қувватлайди. Мана шу бузуқ ва эгри насл орасида Худонинг нуқсонсиз, айбсиз ва пок фарзандлари бўлишингиз учун ҳамма нарсани нолимай, баҳслашмай қилинглар. Ҳаётбахш хабарни маҳкам тутар экансиз, ўша бузуқ ва эгри насл орасида самодаги юлдузлар каби порлайсизлар. Шунда Масиҳ келган куни, меҳнатим зое бўлмаганидан, қилган ишларим беҳуда кетмаганидан фахрланаман. Шундай экан, эй биродарларим, Масиҳ сизларни танлаганини ва даъват этганини тасдиқлашга астойдил ҳаракат қилинглар. Айтилган хислатларга эга бўлсангиз, имондан қайтмайсизлар. Шунда Раббимиз ва нажоткоримиз Исо Масиҳ сизларга Ўзининг абадий Шоҳлиги эшикларини кенг очиб беради. Имондан қайтиб кетишдан сизларни фақатгина Худо асрай олади. У сизларни беғубор ва шод–хуррам қилиб, Ўзининг улуғвор ҳузурига олиб киришга қодир.
2 Бутрус
1 2 3
Выбор основного перевода