Ер шаклсиз ва бўм–бўш бўлиб, тубсиз денгизлар устини зулмат қоплаган эди. Худонинг Руҳи сувлар узра юрарди.
Сўнг Худо: “Сувларни бир–биридан ажратиб турадиган гумбаз пайдо бўлсин”, деб амр қилди.
Шундай ҳам бўлди: Худо гумбазни яратиб, гумбазнинг остидаги сувлардан гумбаз устидаги сувларни ажратди.
Худо гумбазга осмон деб ном берди. Кеч кириб, тонг отди. Иккинчи кун ўтди.
Кейин Худо: “Осмон остидаги сувлар бир жойга тўпланиб, қуруқ ер пайдо бўлсин”, деб амр қилди. Шундай ҳам бўлди.
У оламни ўрнатган денгизлар узра, Мустаҳкам қилган уни уммонлар узра.
Масиҳ бутун борлиқдан олдин мавжуд эди, Бутун борлиқ У туфайли мустаҳкам турибди.