Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Бутрус
1 2 3
Параллельные места
Хўш, нима дейлик? Иноят кўпаяверсин деб, гуноҳ қилишда давом этаверамизми? Йўқ, асло! Шунда сизлар Раббимиз Исога муносиб ҳаёт кечириб, ҳар жиҳатдан Уни хурсанд қиласизлар. Қилган ҳар бир яхшилигингиз самара келтиради ва сизлар Худони янада чуқурроқ тушуниб биласизлар. Худо Ўзининг буюк қудрати билан сизларни куч–қувватга тўлдириб, ҳар қандай вазиятда сизларга сабр–тоқат ва бардош берсин. Худо Ўзининг азиз халқига ваъда қилган нурдан баҳраманд бўлишни сизларга лойиқ кўргани учун қувонч билан осмондаги Отамизга шукрона айтинг. Агар бу хислатларга эга бўлиб, уларни камол топтираётган бўлсангиз, демак, Раббимиз Исо Масиҳни ҳақиқатан таниб–билган бўласиз. Кунларингиз беҳуда ўтмаган бўлади, Масиҳни билганингиз ҳаётингизда ўз самарасини беради. Бизни Исо Масиҳ орқали қутқарган яккаю ягона нажоткоримиз Худога ҳамдлар бўлсин! Азалдан, ҳозир ва то абад салобатли, куч–қудратли, салтанат Соҳиби бўлган Худога шон–шарафлар бўлсин! Омин.
2 Бутрус
1 2 3
Выбор основного перевода