Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Баъзиларнинг қўли очиқ, аммо бойлиги кўпаяверади. Баъзилар ҳаддан ташқари тежамкор, аммо қашшоқлашаверади. Сахийнинг бири икки бўлади, бошқаларга яхшилик қилганнинг ўзи ҳам яхшилик кўради. Камбағалга раҳм қилиш — Эгамизга қарз беришдай, У яхшиликни қайтаради. Фосиқликни эккан ташвиш йиғади, жаҳл қамчиси синади. Сахий барака топади, чунки ўз нонини камбағаллар билан баҳам кўради. Камбағалга берган одам кам бўлмайди, кўриб–кўрмасликка олган эса кўп лаънатга учрайди. Ўзларингизни алдаманглар! Худони лақиллатиб бўлмайди. Инсон нима экса, шуни ўриб олади. Шундай экан, яхшилик қилишдан чарчамайлик. Агар ҳолдан тойиб қолмасак, ўз вақтида бунинг ҳосилини ўриб оламиз.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода