Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Илтимос қиламан, ҳадяларимни олинг. Худо менга иноят қилиб, керакли ҳамма нарсани берди. Ёқуб қаттиқ илтимос қилавергандан кейин, охири, Эсов ҳадяларни олишга рози бўлди. Тўрам, мен, чўрингиз, сизга мана бу инъомларни келтирдим. Энди булар сизга эргашиб хизмат қилаётган одамларингизга берилсин. Сизларнинг олдингизга юборган бирорта одам орқали сизлардан фойдаланиб олдимми? Мен Титусни сизнинг олдингизга боришга ундаган эдим. Ҳалиги бошқа биродар билан у сизларнинг олдингизга бориб, сизлардан фойдаландими? У мен билан бир ниятда хизмат қилади, йўлимиз бир–ку! Мен сизлардан бирор нарса ундириб олиш ниятида гапираётганим йўқ. Аксинча, сизларнинг фойдангиз кўпайишини кўзлаяпман.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода