Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Оломон бу воқеани кўриб, қўрқиб кетди. Улар инсон зотига бундай ҳокимият берган Худони улуғладилар. Яҳудиядаги имонсизларнинг қўлидан қутулишим учун ва Қуддусдаги хизматим у ердаги Худонинг азизларига маъқул бўлиши учун ибодат қилинглар. Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни эълон қилиш учун Троас шаҳрига борганимда, Эгамиз менга йўл очиб берган эди. Улар, Худонинг Қуддусдаги азизларига ёрдам беришда иштирок этайлик, деб биздан ўтиниб сўрадилар. Агар биз сизларга масъул бўлмаганимизда эди, сизларга қилган муомаламизда ҳаддимиздан ошган бўлардик. Аммо ўзларингиз биласиз–ку, биринчи бўлиб сизларга Масиҳнинг Хушхабарини келтирган бизмиз. Шундай қилиб, бошқаларнинг тайёр ишлари билан мақтанмай, сизлардан узоқроқ бўлган жойларга ҳам Хушхабарни етказайлик. Шундан кейин бошим узра учиб бораётган бир фариштани кўрдим. Бу фаришта ер юзида яшовчи ҳар бир халқ ва қабилага, ҳар қандай миллату элатга абадий Хушхабарни эълон қилаётган эди.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода