Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Исо Масиҳ орқали Худо сизларни ҳар қандай каломда моҳир, илму маърифатда бой қилди. Зеро, эй биродарларим, сизларнинг орангизда жанжаллар борлиги ҳақида опамиз Хлоиснинг хонадонидагилар менга хабар беришди. Масиҳнинг йўлида минглаб одамлар сизларга устозлик қилса ҳам, сизларнинг фақатгина бир руҳий отангиз бор. Мен сизларга Хушхабарни етказиб, Исо Масиҳ орқали сизларнинг руҳий отангиз бўлдим. Улар оғир кулфатларга йўлиқиб, синалган бўлсалар–да, жўшқин бир севинчга тўлиб–тошдилар, ўта камбағал бўлсалар–да, юраклари сахийликка бой эканлигини кўрсатдилар. Сизлар имон ва илм–маърифатга бой, гапга чечан, нотиқликда моҳирсизлар, ғайрату тиришқоқликда ҳеч кимдан қолишмайсизлар, биз туфайли қалбингизда уйғонган меҳр–муҳаббатингиз чексиздир. Шундай экан, бу хайрли иш орқали сахийлигингизнинг чексизлигини ҳам кўрсатинг.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода