Осмондан қор, ёмғир ёғади. Улар осмонга қайтмай, ерни суғоради, Токи ер ўсимлик ўстирсин, Эккани дон, егани нон берсин.
Эй Исроил, ўзингиз учун солиҳлик уруғини экинг, Чексиз севгини ўриб олинг. Ҳайдалмаган ерингизга ишлов беринг, Вақт келди! Мен, Эгангизга интилинг! Шунда Мен олдингизга бораман, Ёмғир ёғдиргандай, сизга нажот бераман.