Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Тўғри, ҳозир жисмонан сизлар билан эмасман, аммо руҳан сизлар билан биргаман. Мен гўё сизларнинг ёнингизда бўлгандек, бу ишни қилган одам ҳақида аллақачон Раббимиз Исо Масиҳ номи билан ҳукм чиқардим. Сизлар бирга йиғилганингизда, Исо Масиҳнинг қудрати ва менинг руҳим сизлар билан бирга бўлади. Шунда ўша одамни шайтонга топширинглар, токи унинг танаси ҳалокатга учрасин, руҳи эса Раббимиз Исо келган кунда халос бўлсин. Сизларга жасорат билан гапира оламан, сизлар билан жуда фахрланаман. Азоб–уқубатларимиз қанчалик кўп бўлмасин, дилим тасаллидан тўлиб–тошади, беҳад қувонаман. Агарда ўзим ҳақимда мақтанадиган бўлсам ҳам, аҳмоқона иш қилган бўлмайман, чунки ҳақиқатни гапирган бўламан. Одамлар ўша ҳаддан ташқари ажойиб ваҳийларга қараб менга баҳо бермасинлар. Аммо қилаётган ишларимга қараб ёки мендан эшитганлари бўйича менга баҳо берсинлар, ундан ортиқ мени юқори кўтармасинлар деб, ўзимни тутиб турибман. Шунинг учун мени кибрланиб кетмасин деб, баданимга бир ниш, мени ниқталайдиган шайтоннинг элчиси берилди.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода