Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Зотан, Масиҳ мени, одамларни сувга чўмдирсин деб эмас, балки Хушхабарни ёйсин деб юборди. Менга бу Хушхабарни инсонларга оид бўлган донолик билан ёйиш буюрилмади. Бўлмаса, Масиҳнинг хочдаги ўлими ҳақидаги хабарнинг кучи йўқолган бўларди. Олдингизга заифлигу қўрқув ҳисси билан титраб бордим. Мен моҳир ваъзхон бўлмасам–да, илм–маърифатда ҳеч камчилигим йўқ. Буни сизларга ҳар жиҳатдан очиқ–ойдин кўрсатдим. Ўзингиз биласиз, мен сизларга биринчи марта Хушхабар айтганимда, жисман ожиз эдим. Ожизлигим туфайли сизларга оғирлигим тушган бўлса ҳам, мендан нафратланмадингиз, мени рад этмадингиз. Аксинча, мени Худонинг фариштасидай, худди Исо Масиҳнинг Ўзини қабул қилгандай қабул қилдингиз.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода