Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Хўп, нима хоҳлайсизлар? Олдингизга калтак билан борайми ёки меҳр–муҳаббат ва мулойимлик руҳи билан борайми? Мана, биз кўпчилик каби, Худонинг каломини бозорга солмаймиз. Аксинча, Худо томонидан юборилган ва Масиҳ хизматида бўлган кишилардек, Худонинг кўзи олдида соф кўнгил билан воизлик қилмоқдамиз. Мен энди сизларнинг олдингизга учинчи марта бораман. Ўзингиз биласиз, ҳар бир иш иккита ёки учта гувоҳнинг сўзлари асосида кўриб чиқилади. Мен сизларнинг олдингизга иккинчи марта борганимда гуноҳ қилганларни ҳам, қолганларни ҳам огоҳлантирган эдим. Энди сизларнинг олдингизда бўлмасам ҳам, яна огоҳлантириб айтяпман, кейинги сафар гуноҳ қилганларнинг ҳеч бирини аямайман. Масиҳ мен орқали гапираётганини исботлашимни хоҳлаяпсизми? Менинг хатти–ҳаракатим бунинг далили эмасми?! Масиҳ сизлар билан бўлган муносабатида заиф эмас, аксинча, У орангизда Ўз қудратини намойиш қиляпти. У инсоний танасининг заифлиги туфайли хочга михланиб ўлдирилган эди, аммо энди Худонинг қудрати туфайли тирикдир. Биз ҳам Масиҳнинг инсоний заифлигига шерик бўлсак–да, ўзингиз кўрасиз, Худонинг қудрати туфайли Масиҳнинг ҳаётига ҳам шерик бўламиз. Ўзингизни ўзингиз текшириб кўринглар. Қани, имонда турибсизларми? Ўзингизни синаб кўринглар. Исо Масиҳ орангизда эканлигини билмайсизми? Буни билмасангиз, синовдан ўтмаган бўласиз. Биз синовдан ўтганлигимизни биласиз деган умиддаман. Сизлар ҳеч қандай ёмон ишлар қилмаслигингизни Худодан илтижо қиламиз. Бу бизнинг синовдан ўтганлигимизни исботлаш учун эмас. Мабодо, биз синовдан ўтмаган бўлиб туюладиган бўлсак ҳам, сизлар тўғри иш қилаверинг. Зотан, биз ҳақиқатга қарши тура олмаймиз, балки ҳақиқат йўлида иш тутамиз. Бизлар заиф, сизлар эса кучли бўлганингиздан хурсандмиз. Ахир, сизлар комил бўлишингиз учун Худога илтижо қиламиз. Шунинг учун сизларнинг ёнингизда бўлмасам ҳам шуларни ёзяпман. Токи олдингизга борганимда Эгамиз менга берган ҳокимият билан сизларга қаттиқ муомала қилмайин. Ахир, менга бу ҳокимият сизларни барбод қилиш учун эмас, балки имонингизни мустаҳкамлаш учун берилган.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода