Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Ҳа, инсоннинг мағрурлиги ерга урилади, Одамзоднинг манманлиги йўқ қилинади, Ёлғиз Худо ўша куни юксалади. Зотан, Сарвари Оламнинг бир куни бор, Қарши чиқар У жамики кибор, кеккайганларга. Ўша мағрурларга қарши бўлар, Уларнинг ҳар бирини ерга урар. баландликлару чуқурликлар ҳам, яратилган биронта мавжудот ҳам бизни Раббимиз Исо Масиҳ шахсидаги Худонинг меҳр–муҳаббатидан жудо қилишга қодир эмас. Кучли мўъжизалару аломатлар билан, менинг айтганларим ва қилганларим орқали Масиҳ ғайрияҳудийларни Худога итоат қилиш йўлига бошлади. Аммо Исо Масиҳнинг мен орқали қилган ишларидан бошқа нарсалар ҳақида гапиришга журъат этмайман, чунки буларнинг ҳаммаси Худо Руҳининг қудрати ила содир бўлди. Шундай қилиб, мен Қуддусдан бошлаб, то Иллурикон ҳудудига қадар Масиҳнинг Хушхабарини ёйиб, ўз вазифамни бажардим. Ахир, Муқаддас битикларда ёзилган–ку: “Мен доноларни донолигидан маҳрум қиламан, Идроклиларни идрокидан айираман.” Агар бир киши билимлиман деб ўйласа, у ҳали зарур бўлган билимга эришмаган. Уларга ҳамда бошқаларга кўрсатган сахийлигингиз ва Масиҳнинг Хушхабарига ишониб, итоаткорона яшаётганингиз туфайли кўпчилик Худони улуғлайди. Ахир, ҳадянгиз буларнинг далолати–ку!
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода