Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Бугундан бошлаб халқлар ва шоҳликларни қўпориб, йўқ қилишинг учун, вайрон қилиб, ағдаришинг учун, бунёд этиб, мустаҳкамлашинг учун сенга изн бердим. Мусога Мисрликларнинг илму маърифати ўргатилди, у сўзда ҳам, ишда ҳам буюк одам бўлди. токи сизларнинг имонингиз инсон донолигига эмас, балки Худонинг қудратига асослансин. Биз ҳақиқатни эълон қиляпмиз, Худонинг қудратига таяниб хизмат қиляпмиз. Ҳам ўнг қўлимизда, ҳам чап қўлимизда солиҳлик қуролларини тутиб юрибмиз. Шундай экан, сизлардан ўтинаман, менинг азоб–уқубатларимни деб, руҳингиз ҳеч тушмасин. Аксинча, сизлар учун чеккан азоб–уқубатларим билан фахрланинглар. Юқорида айтиб ўтганларим ҳақида ўйлаганимда, самовий Отамиз олдида тиз чўкиб, ибодат қиламан. Ер юзидаги ва осмону фалакдаги ҳар бир жонзотнинг ҳаёт манбаи самовий Отадир. Менинг тоат–ибодатларим қуйидагичадир: Худо Ўзининг улуғвор бойлиги билан сизларга куч–қудрат бериб, Ўз Руҳи билан ички борлиғингизни бақувват қилсин. Имонингиз орқали Масиҳ юрагингиздан жой олсин. Ва ниҳоят, Раббимиз Исо сизнинг қудрат манбаингиз бўлсин, Унинг буюк қудрати сизларни бақувват қилсин. Шу сабабдан, Худонинг қурол–аслаҳалари билан қуролланинг, деб айтяпман. Шунда ёвузликка тўла кунларда маҳкам тура оласиз, қуролланиб тайёр турган бўласиз. Шунингдек, бошингизга нажот дубулғасини кийинглар, Руҳ берадиган, Худонинг каломи бўлган қилични кўтаринглар. Эй ўғлим Тимўтий, сен ҳақингда илгари айтилган башоратларга биноан сенга буюраман: ўша башоратларга таяниб, улуғ курашда жанг қилгин. Исо Масиҳнинг яхши бир аскари каби, мен билан бирга азоб чекишга тайёр тургин.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода