Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Изхор наслидан Хонаниё ва унинг ўғиллари Исроил халқи учун маъмурлар ва ҳакамлар қилиб тайинландилар. Улар Маъбаддан ташқарида хизмат қилишарди. Сулаймон 70.000 нафар юк ташувчини, қирларда тош кесадиган 80.000 нафар сангтарошни ва булар устидан назоратчи қилиб 3600 кишини ёллади. Сулаймон уларнинг 70.000 нафарини оғир юк ташувчи, 80.000 нафарини қирларда тош кесадиган сангтарош, 3600 нафарини эса ишлаётганлар устидан назоратчи қилиб тайинлади. Эгамизнинг қонуни билан боғлиқ бўлган ҳукмларни чиқариш ва одамлар орасидаги мунозараларни ечиш учун Ёҳушафат Қуддусда баъзи левиларни, руҳонийларни ва Исроил уруғбошиларини тайинлади. Улар Қуддусда яшардилар. юк ташувчиларга ҳамда турли хизматдаги ишчиларга масъул эдилар. Левиларнинг баъзилари эса котиб, маъмур ва дарвозабон эдилар. Сургундан қайтганлар Худонинг Қуддусдаги уйи вайроналари олдига келганларига бир йилу икки ой бўлгач, улар Эгамизнинг уйини қайта қуришни бошладилар. Қурилишда Шалтиёл ўғли Зарубабел, Ёҳузадах ўғли Ёшуа, руҳонийлар ва левилар, шунингдек, сургундан қайтиб келган ҳамма одамлар иштирок этди. Улар қурилиш ишларини назорат қилиш учун йигирма ва ундан юқори ёшдаги левиларни тайинладилар. Худонинг уйи қурилишини Ешува, унинг ўғиллари ва қариндошлари, Кадмил ва унинг ўғиллари назорат қилар эдилар. (Ешува ва Кадмил Хўдавиё наслидан эдилар.) Уларга бу ишда левиларнинг Ханадод уруғи ёрдам берар эди.
Выбор основного перевода