Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Леви қабиласининг рўйхати эса, уруғлари бўйича, қуйидагичадир: Гершондан Гершон уруғи, Қоҳотдан Қоҳот уруғи, Мароридан Марори уруғи келиб чиққан. Левининг ўғиллари Гершон, Қоҳот ва Марори эди. Левининг ўғиллари Гершон, Қоҳот ва Марори эди. Сулаймон, отаси Довуд жорий қилган қоидага кўра, руҳонийлар ва левиларнинг хизматларини тақсимлаб берди. Левилар Эгамизни мадҳ қилишда ва кундалик ишларда руҳонийларга ёрдам берардилар. Сулаймон Маъбад дарвозабонларини ҳам гуруҳларга бўлиб, ҳар бир дарвозада уларнинг ҳар куни қиладиган ишларини тақсимлаб берди. У буларнинг ҳаммасини Худонинг одами Довуднинг фармонига мувофиқ қилди. Ёҳайидо Довуд берган кўрсатмаларга риоя қилган ҳолда, Эгамиз уйининг назоратини леви руҳонийларига топширди. Уларга, Мусонинг қонунида ёзилганидай, Эгамизга куйдириладиган қурбонликлар келтиришни ва Довуд амр этгандай, шод–хуррамлик билан қўшиқ айтишни буюрди. Ҳизқиё шоҳ Довуднинг кўрсатмаларига риоя қилиб, левиларни Эгамизнинг уйига жойлаштирди, уларга зил, арфа ва лираларни берди. Бу кўрсатмаларни Довудга Эгамиз Ўз пайғамбарлари Гад ва Натан орқали берган эди. Гад шоҳ Довуднинг хизматидаги валий эди. Шоҳ Довуднинг ва ўғли Сулаймоннинг ёзиб қолдирган кўрсатмаларига мувофиқ, хонадонингиз ва гуруҳларингиз бўйича хизматга тайёрланинглар.
Выбор основного перевода