Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли, ўттиз ёшдан эллик ёшгача бўлганларни сана. Қоҳот уруғининг хизмати Учрашув чодирининг энг муқаддас ашёлари билан боғлиқ бўлади. Йўлга чиққанингизда, Ҳорун ва унинг ўғиллари Чодирга кириб, Аҳд сандиғини тўсиб турадиган ички пардани ечишсин. Ўша парда билан Сандиқни ёпишсин. Сўнг унинг устидан юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ ташлашсин. Ёпинчиқ устидан эса сидирға кўк чойшаб ташлашсин. Сўнг ходаларни жой–жойига ўрнатишсин. Кейин муқаддас нонлар қўйиладиган хонтахтага кўк чойшаб тўшашсин. Хонтахтага лаган, пиёла, шароб назр қилиш учун коса ва кўзалар қўйишсин. Хонтахта устида муқаддас нонлар доимо турсин. Бу нарсаларнинг устидан қирмизи чойшаб ташлашсин. Кейин юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпиб, ходаларни жой–жойига ўрнатишсин. Сўнг кўк чойшаб билан чироқпояни, унинг мойчироқларини, қисқичларини, патнисларини ва зайтун мойи солинган ҳамма идишларини ёпиб қўйишсин. Сўнг буларнинг устидан юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпиб, замбилга солишсин. Олтин қурбонгоҳ устига кўк чойшаб ташлаб, унинг устини юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпишсин ва ходаларни жой–жойига ўрнатишсин. Кейин Муқаддас хонада ишлатиладиган буюмларни олиб, кўк чойшаб устига қўйишсин. Сўнг устини юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпиб, замбилга солишсин. Бронза қурбонгоҳни кулдан тозалаб, уни сафсар рангдаги чойшаб билан ёпишсин. Сўнг қурбонгоҳда ишлатилган ҳамма буюмларни — оловкурак, санчқи, курак, тоғорачаларни қурбонгоҳ устига қўйишсин. Юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан қурбонгоҳни ёпиб, ходаларни жой–жойига ўрнатишсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари Муқаддас чодирдаги жиҳозларни ва буюмларни ёпиб бўлганларидан кейин, йўлга чиқиш вақти бўлганда, Қоҳот уруғи бу ашёларни кўтариб борсин. Лекин улар бу муқаддас ашёларга қўл теккизмасин, акс ҳолда, улар ўладилар. Демак, Қоҳот уруғи Учрашув чодиридаги ашёларни кўтариб боради. Руҳоний Ҳорун ўғли Элазар чироқпоя учун зайтун мойи, хушбўй тутатқи, кундалик дон назри ва муқаддас қиладиган мойга масъул бўлади. Хуллас, бутун Муқаддас чодир ва у ердаги ҳамма нарсалар, муқаддас жиҳозлар ва буюмлар Элазар назорати остида бўлади.” Эгамиз Мусо билан Ҳорунга яна деди: “Леви қабиласи орасидан Қоҳот уруғининг қирилиб кетишига йўл қўйманглар. Қоҳот уруғидан бўлган ҳар бир одамга хизмат вақтида нима қилишини ва нимани кўтариб боришини Ҳорун ва унинг ўғиллари айтишсин. Муқаддас ашёларга бир лаҳза бўлса ҳам қарагани Қоҳот уруғи Чодирга кирмаслиги керак. Шунда Қоҳот уруғидаги эркаклар энг муқаддас ашёларга яқин келганларида, ўлмай тирик қолишади.” Қоҳот уруғидан бўлган ҳар бир одамга хизмат вақтида нима қилишини ва нимани кўтариб боришини Ҳорун ва унинг ўғиллари айтишсин. Муқаддас ашёларга бир лаҳза бўлса ҳам қарагани Қоҳот уруғи Чодирга кирмаслиги керак. Шунда Қоҳот уруғидаги эркаклар энг муқаддас ашёларга яқин келганларида, ўлмай тирик қолишади.” Сўнг Мусога Эгамиз шундай деди: “Гершон авлодини ҳам уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқ. Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли, ўттиз ёшдан эллик ёшгача бўлганларини сана. Гершон уруғининг хизмати ва кўтарадиган юклари қуйидагилардан иборат бўлади: Улар Муқаддас чодирнинг ички қаватини, Чодирнинг қопламаси ва юмшоқ теридан қилинган ташқи қопламани, Чодирга кираверишдаги пардани, Чодир билан қурбонгоҳ атрофини тўсиб турадиган пардаларни, ҳовлига кираверишдаги пардани ва унга тегишли арқонлар ва ҳамма буюмларни кўтариб боришлари лозим. Бу ашёлар билан алоқадор ишларнинг ҳаммасини Гершон уруғи бажарсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари Гершон уруғининг хизматини, ташийдиган юкларини ва бажарадиган вазифаларини тўлиқ назорат қилиб туришсин. Гершон уруғи уларнинг айтганларини қилиб, айтган юкларни кўтаришсин. Гершон уруғининг Учрашув чодирида қиладиган хизмати мана шулардан иборатдир. Улар руҳоний Ҳорун ўғли Итамарнинг назорати остида хизмат қилишади. Энди Марори авлодини уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқ. Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли ўттиз ёшдан эллик ёшгача бўлганларини сана. Уларнинг Учрашув чодиридаги вазифаси қуйидаги ашёларни кўтариб юришдан иборат бўлади: Чодирнинг ромларини, тамбаларини, устунлар ва устун тагликларини, ҳовлининг атрофидаги устунлар ва устун тагликларини, қозиқ ва арқонларини, уларга тегишли ҳамма буюмларни. Қайси одам қайси нарсани кўтариб боришини аниқ белгиланглар. Марори уруғининг Учрашув чодирида қиладиган ишлари мана шулардан иборатдир. Улар руҳоний Ҳорун ўғли Итамарнинг назорати остида хизмат қилишади.” Мусо, Ҳорун ва жамоанинг йўлбошчилари Қоҳот авлодини уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқишди. Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли, ўттиз ёшдан эллик ёшгача бўлган эркакларнинг сони 2750 та чиқди. Қоҳот уруғининг Учрашув чодирида хизмат қиладиганлари ана шулар эди. Мусо орқали Эгамиз берган амрга кўра, Мусо билан Ҳорун уларни санади. Гершон авлоди ҳам уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқилди. Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли ўттиз ёшдан эллик ёшгача эркакларнинг сони 2630 та чиқди. Гершон уруғининг Учрашув чодирида хизмат қиладиганлари ана шулар эди. Эгамизнинг амрига кўра, Мусо билан Ҳорун уларни санади. Марори авлоди ҳам уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқилди. Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли ўттиз ёшдан эллик ёшгача эркакларнинг сони 3200 та чиқди. Марори уруғи ана шулар эди. Мусо орқали Эгамиз берган амрга кўра, Мусо билан Ҳорун уларни санади. Шундай қилиб, Мусо, Ҳорун ва Исроил йўлбошчилари Леви қабиласини уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқишди. Учрашув чодирида хизмат қилишга ва Чодир ашёларини кўтаришга яроқли, ўттиз ёшдан эллик ёшгача бўлган эркакларнинг умумий сони 8580 та чиқди. Улар Мусо орқали Эгамиз берган амрга кўра, ҳар бир одамга қиладиган ишларини ва кўтариб борадиган буюмларини тақсимлаб беришди. Мусога Эгамиз амр этгандай, ҳамма одам рўйхатга олинди. “Левилар қуйидаги қоидага риоя қилишсин: йигирма беш ва ундан юқори ёшдаги левилар Учрашув чодиридаги хизматини бошлашсин.
Выбор основного перевода