Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Булардан ташқари, Довуд Леви қабиласининг уруғбошиларига, қариндошларингиз орасидан созандаларни тайинланг, деб буюрган эди. Улар арфа, лира ва зилларни чалиб, бу мусиқа асбобларининг жўрлигида шодиёна қўшиқлар айтишлари керак эди. Ҳизқиё шоҳ Довуднинг кўрсатмаларига риоя қилиб, левиларни Эгамизнинг уйига жойлаштирди, уларга зил, арфа ва лираларни берди. Бу кўрсатмаларни Довудга Эгамиз Ўз пайғамбарлари Гад ва Натан орқали берган эди. Гад шоҳ Довуднинг хизматидаги валий эди. Левилар Довуднинг чолғу асбобларини олиб, руҳонийлар карнайларини олиб, ўз жойларини эгалладилар. Закариёнинг ёнида унинг ҳамкорлари — Шамаё, Озариёл, Милалай, Жилалай, Май, Натанил, Яҳудо, Хонинни бор эдилар. Улар Худонинг одами шоҳ Довуднинг кўрсатмасига биноан мусиқа асбобларини кўтариб борардилар. Тафсирчи Эзра биринчи гуруҳ қўшиқчиларининг орқасидан бораётганларни бошлаб борди. Ўзларингизча Довуд каби куйлар басталайсиз, Арфанинг янграган наволарига ашулалар айтасиз.
Выбор основного перевода