Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Дарҳақиқат, Эгамиз уларга қарши Ўз қўлини кўтариб, қароргоҳдаги ҳамма урушга яроқлиларни қириб ташлади. Эгамиз Ашдод аҳолисини ва унинг атрофидаги қишлоқлар аҳолисини қаттиқ жазолади. Уларни чипқонга гирифтор қилиб, катта кулфат келтирди. Хабарчилар жўнатиб, Филистларнинг ҳамма бекларини тўплаб, шундай дедилар: — Исроил Худосининг Сандиғини келган жойига қайтариб юборинглар, тағин ўзимиз ҳам, халқимиз ҳам қирилиб кетмайлик. Шаҳарнинг ҳар тарафида ўлим ваҳимаси ҳукм сурарди. Худо уларга оғир жазо юборган эди. Мағлуб бўлган Филистлар Исроил ҳудудига қайтиб ҳужум қилишмади. Шомуил ҳаётлигида Исроил халқи Филистларга ҳужум қилганда, Эгамиз мадад бериб турди. Душманларини У тирқиратиб қувди, Уларни абадий шармандаликка дучор қилди.
Выбор основного перевода