Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
чорвангни — отларингни, эшакларингни, туяларингни, мол–қўйларингни Эгамиз Ўз қудрати билан уриб, оғир ўлат касали юборади. Эгамиз сизларни Мисрликларга тоштирган чипқонга, йиринг боғлайдиган яраларга, қўтир ва қичималарга мубтало қилади. Бу хасталикларга даво тополмайсиз. Ашдодликлар бўлиб турган воқеаларни кўргач: — Исроил Худосининг Сандиғи энди биз билан қолмасин, чунки у ўзимизга ҳам, худойимиз Дўғонга ҳам оғир кулфат келтирди, — дейишди. Хабарчилар жўнатиб, Филистларнинг ҳамма бекларини тўплаб, шундай дедилар: — Исроил Худосининг Сандиғини келган жойига қайтариб юборинглар, тағин ўзимиз ҳам, халқимиз ҳам қирилиб кетмайлик. Шаҳарнинг ҳар тарафида ўлим ваҳимаси ҳукм сурарди. Худо уларга оғир жазо юборган эди. Шунинг учун чипқонларнинг ва мамлакатга қирғин келтирган сичқонларнинг ҳайкалчаларини ясанг, шу тариқа Исроил халқининг Худосини шарафланг. Балки ана шунда ўзларингизга, худоларингизга ва юртингизга келган бало–қазони У енгиллатар. Кечаю кундуз тарбия беришдан тўхтамадинг, Саратон иссиғидагидай мадорим қуриб қолди. Энди эшит: Эгамизнинг қўли сенга қарши кўтарилган, сен маълум бир вақтгача кўр бўлиб қоласан, қуёш нурини кўрмайсан. Шу заҳоти Элимоснинг кўзи олди хиралашиб, қоронғи бўлди. Элимос у ёқ–бу ёқни пайпаслаб, қўлидан етаклаб юрадиган биронтасини излади.
Выбор основного перевода